Азар "Реал" билан келишувга эришгани ҳақидаги хабарларни инкор этди
Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар ўзининг “Реал” билан келишувга эришгани ҳақидаги хабарларни яна бир бор инкор этди.
“Бу ёлғон. Бу борада ҳеч қандай гап йўқ. Менинг бор эътиборим олдинда кутиб турган Кипрга қарши ўйинга қаратилган. Бу айни дамда мен ўйлаётган ягона нарса”, - дейди бельгиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бир қатор хорижий нашрлар Азарнинг ёзда “қироллик клуби”га кўчиб ўтиши ва улар билан 5 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқатган эди.
Фикрлар