Азар "Реал" фикридан қайтиб қолишидан чўчимоқда

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар раҳбарият уни трансферга қўйишларини хоҳламоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра бельгиялик футболчи ўзининг товон пули миқдори борасида “аристкоратлар” билан тезроқ келишиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Азарга Мадриднинг “Реал” клубидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Бироқ, “қироллик клуби”га бу борада “Челси”нинг 115 миллион евролик талаби маъқул келмаяпти. Азар эса қиммат нарх сабаб мадридликлар ўз фикрларидан қайтиб қолишларидан чўчимоқда.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум АПЛда жами 35та ўйинда майдонга тушди ва 16та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!