Азар "Реал"да 2 та рақамдан бирини танлаши керак

Тез орада "Реал"нинг янги юлдузи Эден Азар қайси рақамда тўп суриши маълум бўлади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли бельгиялик футболчи 7 ёки 11 рақамларидан бирини танлаши мумкин. Таъкидлаш керакки, айни дамда 7-рақам Мариано Диасга, 11-рақам эса Гарет Бэйлга тегишли ҳисобланади. Бироқ, “қироллик клуби” ушбу футболчиларни сотиб юборишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Азарни 100 млн евро эвазига “Челси”дан сотиб олди. 13 июнь куни эса уни "Сантьяго Бернабеу"да таништируви бўлиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!