Азар "Реал"да қандай вазифани бажаради?
"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Эден Азар ўзининг “Қироллик клуби”даги роли ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
“Мен фақатгина гол уриш ҳақида ўйламайман. Баъзи футболчилар фақат гол уришни ўйлайди. Лекин мен унақа эмасман. Мен вазиятлар яратишни биламан. Мен тез ёрдамман, гол уриш машинаси эмас. Пас беришни афзал кўраман. Менга чиройли голлар, сўнгги дақиқаларда уриладиган ва жамоага ғалаба келтирадиган голларни яратиш кўпроқ завқ бағишлайди”, - дейди бельгиялик футболчи.
Азар якунланган мавсум “Реал” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Фикрлар