Азар “Реал”дан ҳам, Европадан ҳам кетади
Қатардаги жаҳон чемпионатида муваффақиятсизликка юз тутганидан кейин Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган Эден Азар “Реал”ни ҳам тарк этишга қарор қилди.
Аслида бельгиялик ҳужумкор футболчи январда Мадриддан кетиши кутилаётган эди. Бироқ, 31 ёшли ўйинчи фаолиятидаги ўзгаришларни ёзга қолдиришга қарор қилди.
Таниқли журналист Санти Ауннинг маълум қилишича, Азар АҚШ чемпионатига йўл олишни режалаштирмоқда.
Футболчининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган. Шунга қарамай, Эден Карло Анчелотти жамоасида муҳим фигура эмас.
Фикрлар