Азар сўнгги 5 та Европа лигаси финалида дубль қайд этган 4-футболчи бўлди

Хабарингиз бор кеча Боку шаҳрида Европа лигаси финал учрашуви бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳсда Лондоннинг икки гранди – “Челси” ҳамда “Арсенал” ўзаро баҳс олиб борди. Голларга бой кечган ўйинда “аристократлар” ҳамшаҳарларига ҳеч қандай имкон қолдиришмади ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу куни “Челси” вингери Эден Азар ўз номига дубль расмийлаштириб қўйишга эришди. Эътиборлиси, 28 ёшли бельгиялик футболчи Европа лигасининг сўнгги 5 йилликдаги финалларида дубль қайд этган 4-футболчи бўлди.

Маълумот учун, бунгача Антуан Гризманн (2018 “Атлетико”), Коке Морено (2016 “Севилья”) ва Карлос Бакка (2015 “Севилья”) финалда иккитадан гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!