Азар укаси билан бир клубда тўп тепиш ниятида
Ҳужумчи Эден Азар фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин.
Қайд этилишича, ҳужумчи Бельгияга қайтишни ўйламоқда. Мумкин бўлган вариант - "РВД Моленбеек 47" клубига ўтиш. Эденни шундай танловга ундаши мумкин бўлган жиҳат ушбу клубда футболчининг укаси Килиан ўйнайди. Қайд этилишича, унинг келажаги ҳақида қарор қабул қилишида молиявий шароитлар муҳим эмас.
Хабарингиз бор, июнь ойи бошида "Реал" белгиялик футболчининг 2022/23 йилги мавсум якунида кетишини эълон қилганди.
Фикрлар