Азар яна "Реал"нинг бошига бало бўлди

  • 30 мая, 2022, 08:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” клуби энди бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азарнинг трансфери учун “Челси”га қўшимча 18 миллион евро тўлади, деб хабар бермоқда Football London.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, бунга Азар “қироллик клуби” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, ушбу бонусни тўлаши кераклиги ҳақидаги шартномадаги банд сабаб бўлган.

Маълумот учун, 31 ёшли Азар “Реал” сафига 2019 йилда “Челси”дан 115 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум жами 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию