Азар январда борадиган клуб номи маълум бўлди

  • 8 ноября, 2022, 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти Мадридга келганидан бери ўзини кўрсата олмаётган Эден Азардан тезроқ қутилмоқчи. Катта маош олаётган бельгиялик ҳужумкор футболчи Карло Анчелотти даврида ҳам асосий таркиб ўйинчисига айлана олмади.

Tecno

Маълумотларга қараганда, сўниб бораётган юлдузни “Ньюкасл” ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Бу клуб саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан бери янги ўйинчиларни трансфер қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

“Қарғалар” Азар учун “Қироллик клуби”га 20 миллион евро тўлашга тайёр. Шунингдек, “Астон Вилла” ҳам Эденни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

2019 йилда Мадридга кўчиб келган Азарнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию