Азарни АПЛга қайтарадиган клуб топилди!

  • 08 Mar 13:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар шу ёзда Англияга қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда Defensa Central.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, мавсум якунлангач, жамоасини ўзгартириши мумкин бўлган 31 ёшли футболчига "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда. “Қарғалар” бельгиялик юлдуз билан эҳтимолий трансфер борасида музокараларни бошлаб юборган.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Реал” сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Comments

You must be logged in to commet!