Азарнинг голи ҳам

Германия Бундеслигасининг 9-турида “Боруссия” Дортмунд ўз майдонида “Кёльн”ни қабул қилди.

Афсуски, “Сигнал Идуна Парк” ўйингоҳида кечган беллашув майдон эгаларининг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Шу куни меҳмонлар футболчиси Элье Схири (9', 61') дубль қайд этди ва жамоасига 3 очко келтирди. Мезбонларнинг ягона голига Торган Азар (74') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)