Азарнинг келажаги Тухелга боғлиқ

  • 24 Jan 17:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бир пайтлар жаҳон юлдузи даражасига кўтарилган Эден Азар ҳозир қийин вазиятга тушиб қолган. “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти уни жамоанинг асосий ўйинчилари қаторида кўрмаяпти. Бельгиялик юлдузга бошқа муносиб таклиф йўқ.

Tecno

Аслида бирданига бойиб кетган “Ньюкасл” Азарга жиддий қизиққан эди. Бироқ машҳур футболчи премьер-лига аутсайдери таклифини қабул қилмади.

Азарни “Челси” хўжайини Роман Абрамович ўз жамоасида кўрмоқчи. Бироқ “аристократлар” бу трансферни амалга ошириш учун битта тўсиқ бор. Бу ҳам бўлса, бош мураббий Томас Тухель. Агар германиялик мутахассис бу ўйинчини маъқулласагина мутасаддилари трансфер бўйича иш бошлайди.  

Таъкидлаш жоизки, Тухель ёши ўтиб қолаётган ва жароҳатларга мойил Азарга у қадар қизиқмаяпти. Тажрибали мутахассис жамоани тезкор, чидамли, меҳнаткаш ва ўз фалсафасига мос келадиган ёш футболчилар эвазига шакллантириш йўлидан боришни маъқул кўрмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!