Азарнинг мақсади маълум бўлди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Эден Азар амалдаги шартномаси якунига қадар жамоада қолишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, февраль ойида 32 ёшли футболчи "Реал" президенти Флорентино Пересга жамоада қолиш истагини айтган. Хабарларга кўра, бельгиялик футболчи бошқа клублар билан музокара ўтказмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Азар 2019 йилнинг ёзида "Челси"дан 115 миллион эвро эвазига "қироллик клуби"га ўтган эди. Ўшандан бери футболчи "қаймоқранглилар" сафида 73 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та самарали узатмани амалга оширди. Тажрибали вингер "Transfermarkt" портали томонидан 7,5 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар