Азат Махсум ғалабадан кейинги пресс-конференцияда қатнашди.

  • 16 июль, 2023, 15:29
  • 0
  • MMA

Бугун ўз дебют жангини ўтказган қозоғистонлик Азат Махсум (17-0) UFC Vegas 77 Holm vs. Bueno Silva турниридан кейин ташкил этилган пресс-конференцияда журналистлар саволларига жавоб берди.

- Дебют шундай бўлади деб ўйлаганмидинг?! Ўзи нима деб ўйлайсан, биринчи синовдан яхши ўтдингми?!

- Ҳа, менимча, тажрибали жангчига қарши ўзимни яхши кўрсата олдим. Бир уч раундлик олишувни кузгандик. Кутганимиздек жанг бўлди. Мен бунга тайёр эдим!

- Рақибинг томонидан сени ҳайрон қолдирган нарса бўлдими?!

- Ҳайрон қолдирган воқеалик, ҳа, бўлди! Жангдан олдин унинг ўнг қўлда йўлловчи оверхендларига жиддий тайёрлангандим. Аммо, бу жангда оверхендга қўшиб лоукикларга ҳам Нэм яхши тайёрланибди. Мени буни кутмаган эдим.

- Жанг тугаганида ва ҳакамлар ҳали ғолибни эълон қилишмаганида, сен бу жангда ютуққа эришганингга ишонаётган эдингми?!

- Ҳа, менинг қўлим кўтарилишини сезиб тургандим. Унинг юзига қараб, ёриқ ва гематомалар бор эди ва меникига қаранг. Дарҳақиқат, мен унга кўпроқ хавф туғдира олдим. Жанг тугаганидаёқ камида икки раундни ютганимга амин эдим. Аммо, ҳакамлар қарорининг бир овоздан ғалабани менга бермагани мени ўйлантириб қўйди! (битта ҳакам Нэм бу жангда ғолиб дея ҳисоблаган)

- Одатда, сен каби дебютантларни мухлис тўла стадионлар, ареналарда аншлаг ҳолатда кузатишади. Сенда шунга ўхшаш ҳолат бўлдими?!

- Олдинлари, ҳамма Геннадий Головкиннинг жанглари учун эрталаб туришар эди. Ҳозир, мен уларни жангим сабабли эрта уйғота оламан деб ўйлайман. Балким, айни кунларда бутун Қозоғистон мени тонг саҳарлаб кутиб ўтирмас, аммо, мухлислар сони кам эмаслигига ишонаман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!