Азим Аҳмедов: "Навбаҳор" тарихида қолганимдан хурсандман"

  • 11 Apr 12:19
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Навбаҳор" сардори Азим Аҳмедов клуб матбуотига интерьвю берди. 

-Ўзим наманганлик, қолаверса, вилоятимиз футболи тарбияланувчиси бўлганлигим, шунингдек, “Навбаҳор” нафақат мамлакатимиз, балки Осиё қитъаси ҳамда собиқ  иттифоқ давлатларида ҳам таниқли, Суперлигамизнинг “Пахтакор” билан биргаликда икки мунтазам иштирокчисидан бири, шунингдек, юртимизнинг энг совриндор клублари қаторидан ўрин олганлиги боис, жамоанинг юбилей голи муаллифига айланиб, “Навбаҳор” тарихида қолганимдан хурсандман.

Ўша юбилей гол борасида тўхталадиган бўлсам, уни стандарт вазиятдан сўнг, урдим. Ўшанда дарвозадан анча узоқ бўлган масофадан белгиланган жарима зарбасини тепишдан олдин ички сезгим билан гол уришимни сезгандим. Чунки ўтган мавсумда ҳам айнан ушбу “Истиқлол” стадионида, “Нефтчи”га қарши кечган баҳснинг учрашувдаги тўхталишлар учун ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалари ўтиб бораётган пайтда худди шунга ўхшаш, яъни, узоқдан кучли зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирувчи тўп киритгандим (ўша ўйинда жанговар дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилганди).

Сезгим панд бермади ҳамда ҳисобни очувчи гол муаллифига айландим. Афсуски, учрашув якунида аламли тарзда мағлубиятга учрадик. Лекин бунга лойиқ эмасдик. 
Энди ўз майдонимизда “Шўртан”га қарши кечадиган беллашувда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш ниятидамиз. Ўша “Нефтчи”дарвозасига киритган шедевр голим “Навбаҳор”нинг юбилей 1550-голи эканлигини билганимдан кейин жуда хурсанд бўлдим.    
Жорий мавсумда ишқибозларга қувонч улашиш, ижобий натижаларни қайд этиш учун барча имкониниятимизни ишга соламиз. Фақат мухлислар бизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришса бўлгани"
, - дейди 33 ёшли футболчи.

Comments

You must be logged in to commet!