Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"ни ҳеч қачон унутмайман"
“Навбаҳор” клубининг бир неча йиллик сардори ва етакчиси ҳисобланган Азимжон Аҳмедов ўзи учун қадрдон бўлган жамоани тарк этди. Бу хусусида у ўзининг инстраграмдаги саҳифасида қуйидагича ёзиб қолдирди:
“Ассалому алайкум. “Навбаҳор” мухлислари ва Наманган аҳли, мен сизларни кўз олдингизда ўйнаганимдан хурсандман. Ҳамма-ҳаммага катта раҳмат. Худо хоҳласа, яхши ўринларни эгаллаб юринглар, “Навбаҳор”ни ҳеч қачон унутмайман, айниқса, мухлисларини. Мен сизларни жуда ҳам ҳурмат қиламан, соғ бўлинглар!”
Аҳмедов якунига етган чемпионатда 20 та учрашувда майдонга тушиб 2 та гол урди. У фаолиятини қайси клубда давом эттириши тез орада ойдинлашиб қолса ажаб эмас.
P.S. Тез орада Sports.uz сайтида Азим Аҳмедов билан уюштирилган суҳбатни ўқишингиз мумкин.
Фикрлар