Азим Аҳмедов: "Неймарга қарши ўйнаш бизга мотивация беради"

"Навбаҳор" ОЧЛ гуруҳ босқичининг биринчи турида "Ал-Ҳилол" меҳмони бўлади. Мазкур ўйин олдидан Азим Аҳмедов учрашув ҳақида гапирди. 

"Ал-Ҳилол" кучли жамоа ва биз бу тўқнашувга тайёрмиз. Неймарга қарши ўйнаш бизга иштиёқ ва мотивация беради", - деди ярим ҳимоячи. 

Эслатиб ўтамиз, наманганликлар устози Самвел Бабаян учрашувдан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашганди. Шунингдек, риёдликлар бош мураббийи Хорхе Жезус ҳам матбуот анжуманида иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!