Азиз Ғаниев "Ал-Батех" билан хайрлашди
Азиз Ғаниев "Ал-Батех"дан кетди. Футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали "Ҳаммаси учун раҳмат" дея ҳикоя жойлади.
Маълумот учун, Ғаниев 2024 йил ёзидан буён ушбу жамоада ўйнаб келаётган эди. Футболчининг янги жамоаси Эроннинг "Трактор" клуби бўлиши кутилмоқда.
28 ёшли ярим ҳимоячи "Насаф" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар