Азиз Тўхтабоев: Ўткир Юсупов

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари (1:0) ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар устози Андрей Канчельскис учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Навбаҳор” билан бўлган баҳс кутилмаганда икки кунга чўзилди. Бунақа ҳолатга олдин дуч келмаган эдик. Биз бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз мавсумни ғалаба билан тугатиш эди. Барибир футболчиларимизга кўрсатган ўйинлари учун раҳмат айтаман. Улар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди.

Жуда кўплаб вазиятларда Ўткир Юсупов ҳам меҳмонларни голдан қутқариб қолди. Юсуповни қандай даражадаги дарвозабон эканлигини яхши биламиз. Стадионга келган мухлисларга, ўйлайманки кечаги ва бугунги ўйинлар маъқул бўлди. Барча мухлисларимизга бутун мавсум давомида, яхши ва ёмон кунларимизда биз билан бирга бўлиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаганлари учун барча жамоа аъзолари номидан ҳамда ўз номимдан миннатдорчилик билдираман.

Мавсум тугади. Энди бироз нафасни ростлаб келгуси режалар ҳақида ўйлаймиз", - деб Тўхтабоевнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.