Азиз Тўхтабоев "Қизилқум"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар устози Азиз Тўхтабоев беллашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ўйиндан олдин режаларимиз бошқача эди. Футболчиларга фақат ғалаба қозонишимиз шартлигини уқтиргандик. Бугун ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Афсуски ўз хатоларимиз эвазига дарвозамиздан голлар ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаймиз. Ҳали камчиликларимиз етарлича эканлигини бугунги учрашув кўрсатиб берди.

Бундан буёғига ҳар бир очко олтинга тенг бўлиб бормоқда. Бизни олдинда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Навбатдаги баҳсларда ижобий натижаларни қайд этиб турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаб оламиз деб ишонаман", - деб Тўхтабоевнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
19/10/2019 07:43
Хеч кандай бахона утмайди унутма
Расулжон Тоштемиров
19/10/2019 07:42
Азиз тухтабойов бутун фаргона каргишига колма