Азиз Турғунбоев "Навбаҳор"да қоладими?

"Жамоа билан менинг яна бир йиллик шартномам бор. Албатта, келаси йили таркибни, барча позицияларни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.  

“Локомотив” ва “Пахтакор” сингари кучли клубларга муносиб қаршилик кўрсатиш учун таркибда маҳоратли футболчилар бўлиши керак, худди “Локомотив”ники сингари. Шунда бугунгидек нохуш мағлубиятлар юзага келмайди. Мазкур мағлубиятдан керакли хулосалар чиқарамиз ҳамда энди бундай тарзда имкониятни бой бермасликка интиламиз.

Таркибдан маҳаллий ёки легионер футболчининг ўрин олишининг менга аҳамияти йўқ. Ўзбекистонда ҳам маҳоратли футболчилар кўп ҳамда улар хориж чемпионатларида ҳам ўз ватанлари шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Шунинг учун менга ўзбекистонликми, россияликми, хитойликми, таркибдан қайси футболчининг ўрин олишининг фарқи йўқ. Асосийси, у маҳоратли бўлса ва бизнинг талабларимизга жавоб берса бўлди. Мақсадимиз кучли ҳамда 1 ва 2-ўринлар учун кураш олиб борадиган жамоа тузиш.

Азизбек Турғунбоевнинг жамоамизда қолиб, келаси мавсумда ҳам тўп суриши лозимлиги борасида клуб раҳбариятига айтганман. Менимча, Турғунбоев “Навбаҳор”да қолади", - деб россиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!