Азиз Хайдаров БАА чемпионатида биринчи даврани қандай ўтказди?

Азиз Хайдаров 6 мавсумдан буён БААнинг "Аш Шабаб" жамоасида тўп сурмоқда. Ҳамюртимиз ушбу мавсумда чемпионатнинг биринчи даврасини қандай ўтказди? Қуйида бу саволга жавоб топишингиз мумкин.

Хайдаров биринчи даврадаги 13 ўйиннинг 12 тасида майдонга тушди. Ярим ҳимоячи ана шу баҳсларнинг 9 тасини асосий таркибда бошлаб, 3 тасида захирадан майдонга тушган. Футболчи 8 беллашувни тўлиқ 90 дақиқа ўтказган. Унинг майдондаги умумий дақиқалари сони 873 тани ташкил этади.

31 ёшли ярим ҳимоячи охирги 4 мавсумда 3 тадан кам гол урмаётган эди. Бироқ ушбу мавсумда Азиз ҳозирча рақиблар посбонларини ранжита олганича йўқ.

Хайдаров 12 ўйиннинг 2 тасида сариқ карточка билан "сийланган". "Ал иттиҳод" билан меҳмондаги ўйиннинг 23 дақиқасида "7" рақам эгаси огоҳлантирилди. Иккинчи сариқ эса "Хатта"га қарши баҳснинг 66 дақиқасига тўғри келди.

 

"Аш Шабаб" биринчи даврани 30 очко билан 7-поғонада якунлади.

Азиз "Аш Шабаб"да 2011 йилдан буён БАА чемпионатида 112 учрашувда 13 та гол уриб, 23 та сариқ ва иккита қизил карточка олган. У кубок ўйинларида эса 19 ўйинда ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйиб, 3 марта огоҳлантирилган.

 

Шунингдек, футболчи Осиё Чемпионлар лигасида 13 баҳсда иштирок этиб, 2 бора сариқ карточка билан "сийланган".

Хайдаров умумий ҳисобда ушбу жамоа учун 144 учрашувда, 18 марта ўз номини таблога ёзидириб қўйиб, ҳакамлар томонидан 28 марта огоҳлантирилиб, 2 бора четлатилган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!