Азизбек Абдулхабибов Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди
Германиянинг Бранденбург шаҳрида пара каноеда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилди.
Дунёнинг 20 та давлатидан 100 нафар спортчилар иштирок этган мазкур нуфузли турнирда ҳамюртимиз Азизбек Абдулхабибов ҳисобимизга бронза медалини тақдим этди.
Спортчимиз КЛ2 йўналишида 200 м масофага кечган беллашувларда маррага учинчи бўлиб етиб келди.
Пара каноэда эшкак эшиш, Жаҳон кубоги
КЛ2-200 м
Кёртис МакГрейт (Австралия) - 00:44.98
Фернандо Руфино де Пауло (Бразилия) - 00:45.35
Азизбек Абдулхабибов (Ўзбекистон) - 00:45.55.

Фикрлар