Азизбек Абдумўминов: "Кубокни Ўзбекистонга олиб кетамиз"
Қатар майдонлари мезбонлик қилаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Ўзбекистон ўз юришини ғалаба билан бошлади. Гуруҳ босқичининг биринчи турида вакилларимиз 2:1 ҳисобида Парагвайни мағлуб этишди. Ушбу баҳсда дубль қайд этиб, терма жамоамизга ғалаба келтирган Азизбек Абдумўминов ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бутун Ўзбекистон халқини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугунги биринчи ўйин биз учун жуда муҳим эди. Максимал даражада мураббийларимизнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилдик. Кейинги учрашувларда бунданда яхшироқ ўйин кўрсатишни мақсад қилганмиз. Ҳудо хоҳласа, кубокни Ўзбекистонга олиб кетамиз. Олға Ўзбекистон!",- деди учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Азизбек.



Комментарии