Азизбек Турғунбоев жамоаси ҳаммани чақирди

Chery Tigo 7 PRO

Европанинг кучли чемпионатлари сафига қўшилиб бораётган Туркия Суперлигаси иштирокчилари ҳам бирин-кетин янги мавсум тайёргарлигига киришмоқда.

Маълумки, ўтган мавсумда Туркия чемпионатида уч нафар футболчимиз тўп тепди. Аввал юртимиздан ташқари, Бирлашган Араб Амирликларида ҳам тўп тепган тажрибали Отабек Шукуров аввал “Фотиҳ Карагюмрюк”да ўйнаб, мавсумнинг ярмидан эркин агент мақомида “Кайсериспор”га кўчиб ўтди.

Қашқадарё футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Ҳусниддин Алиқулов эса, бутун мавсумни “Ризеспор” клубида ўтказиб, жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди.

Азизбек Турғунбоев турк чемпионатига февралда йўл олди ва дарров ўзини кўратди. “Сивасспор” сафига қўшилган универсал футболчимиз Туркия Суперлигасидаги илк голини ҳам урди.

Умумий ҳисобда, легионерларимизнинг учаласи Туркия чемпионатининг юқори дивизионида  жами 61 та учрашувда майдонга тушди.

Азизбек Турғунбоев фаолият юритаётган “Сивасспор” клуби раҳбарияти янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун барча футболчиларини йиғинга чақирди.

Клубнинг расмий сайтида маълум қилинишича, жамоа вакиллари ёзда бир неча босқичли ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиши режалаштирилган. 

Дастлабки йиғин 27 июндан бошланади. Таътилдан кейинги илк машғулотлар клубнинг Сивас шаҳридаги қароргоҳида ташкил эталади.

Иккинчи босқич 17 июлдан  бошлаб, Эрзурум шаҳрига кўчирилади. Жамоа баландликда жойлашган спорт базасида машғулот ўтайди.

Эрзурумдаги йиғиндаги кейин жамоа яна Сивасга қайтиб, машғулотларни давом эттиради.

“Сивасспор” мураббийлар штаби йиғин давомида бир неча учрашув ташкил қилишни сўраган. Айни пайтда клуб мутасаддилари ўқув-машғулот йиғини давомида ўтказиладиган синов-назорат учрашувларига рақиб танлаш билан машғул.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” ва “Пахтакор”да ўйнаган Азизбек Турғунбоев туркияликлар билан 2025 йилнинг 30 июнига давом этадиган шартнома имзолаган.

29 ёшли футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У мамлакатимиз бош жамоасида 34 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ёздириб қўйган.

Файзуллаевга қизиқиш бор, фақат...

ЦСКА асосий таркибда шуғулланаётган Рустамбекка қандай баҳо берди?

Шомуродов жамоасиз қолмайди!

Ўзбек футболчилари Европа Чемпионлар лигасида порлаши кутиляпти...

“Реал”га гол урган Яхшибоевни Европа майдонларида кутишяпти

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Парпибоев Шерали
25/06/2024 21:49
Шуям савлавха булдию