Азизжон Ғаниев: Европадан таклифлар бор, аммо...
Ads

Қаршининг “Насаф” клуби ярим ҳимоячисига бир қатор клублар қизиқиш билдиришмоқда. SPORTS.uz сайти мухбири Азизжон Ғаниев билан боғланиб, футболчи қайси клубга ўтиши борасидаги фикрлари билан қизиқди.

“Насаф” клуби бош менежери: Азизжон Ғаниевни Европага сотамиз, бизда таклифлар бор

- Менга Европадан қизиқишлар бор. Аммо қайси жамоага ўтишимни вақт кўрсатади. Бунинг учун мени тарбиялаган ва шу даражага етказган “Насаф” клубига кўп нарсалар боғлиқ, - деди хавбек.

“Сўғдиёна” энди Санжар Қувватовга қизиқмоқда

Айни пайтда “Насаф”да молиявий инқироз юзага келгани учун қаршиликлар раҳбарияти Азизжон Ғаниевни фақат катта пул эвазига бошқа жамоага қўйиб юбориши мумкин. Ёки аксинча, “Насаф” мутасаддилари футболчининг келажагини ўйлаб, озроқ маблағ эвазига бўлса ҳам хорижга йўл олишига қаршилик кўрсатмасликлари мумкин. Нима бўлишини эса вақт кўрсатади.

“Насаф” футболчиси “Пахтакор”га йўл олмоқда