Азмун "Наполи"га ўтиши кутиляпти

"Зенит" форварди Сардор Азмун ҳамон "Наполи"нинг диққат марказида бўлиб турибди.

Transfermarket сайтининг ёзишича, А Серия гранди "Лилль" ҳужумчиси Виктор Осимхенни сотиб ололмаган тақдирда, айнан эронлик футболчини таркибга қўшиб олади.

Осимхен учун курашда "Наполи"га "Ливерпуль" жиддий рақобат кўрсатмоқда.

Азмун жорий мавсум 35 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. 38 та ўйинда майдонга тушган Осимхен эса 18 та гол уриб, 6 та голли узатма берган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!