Азмун “Ростов”ни тарк этмоқчи эмас

“Ростов” клуби форварди Сардор Азмун камида мавсум сўнггига қадар жамоасини ўзгартирмоқчи эмас.

Tehran Times нашрининг маълум қилишича, Европанинг бир қатор кучли жамоалари жиддий қизиқишига қарамай эронлик форвард жамоасини алмаштирмоқчи эмас.

Аввалроқ, 21 ёшли футболчига “Бенфика” ва “Боруссия Д” каби жамоаларнинг қизиқиб қолишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг “Ростов” билан амалдаги шартномаси эса 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!