Азмуннинг Италияга кетиши тобора ойдинлашмоқда

"Наполи" клуби "Зенит" форварди Сардор Азмун билан 2025 йилга қадар шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, А Серия гранди вакиллари аллақачон 25 ёшли эронлик футболчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборишган. Питерликлар эса унинг трансферини 25-30 миллион еврога баҳолашмоқда. Унга “Севилья” ва “Атлетико” клубларидан ҳам таклифлар бор.

Сардор Азмун жорий мавсум “Зенит” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг рус клуби билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!