БAA чемпионати. “Ал-Батаеҳ” Азиз Ғаниев ассист қайд этган ўйинда мағлуб бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

БAA чемпионатининг 24-тури доирасида “Ал-Батаеҳ” ўз майдонида “Дибба Ал-Фужайра”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мазкур учрашувда мезбонлар сафида ҳамюртимиз Азиз Ғаниев асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Шунингдек, у жамоасининг ягона голига ассист муаллифи бўлди.

Маълумот учун, “Ал-Батаеҳ” айни пайтда 19 очко билан турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!