БАА чемпионати. "Ал-Ваҳда" Ҳожимат Эркиновнинг голи эвазига ғалаба қозонди

"Ал-Ваҳда" клуби БАА чемпионати 14-тури доирасида "Ал-Батех" билан куч синашди ва 1:2 ҳисобида зафар қучди. 

Мезбонлар сафида ягона голни Петрус Бумал киритди. Меҳмонларнинг икки голи эса Аҳмад Нуриллоҳи ва ҲОЖИМАТ ЭРКИНОВ номига қайд этилди. Ҳисобни 1:2 кўринишига келтирган ҳамюртимиз Эркинов ўзининг жамоасидаги илк голини урди. 

Шу тариқа, Абу Даби жамоаси турнир жадвалида 5-ўринга жойлашди. Улар ҳисобида 24 очко мавжуд. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!