БАА чемпионати. "Ал-Ваҳда" ўз уйида дуранг ўйнади, Эркинов ягона голга ассистентлик қилди!

"Ал-Ваҳда" клуби БАА чемпионати доирасида "Шаржа"ни ўз уйида меҳмон қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Мезбонлар сафида ягона голни Аҳмад Нуриллоҳи киритди. Унга эса ассистентлик вазифасини ҳамюртимиз ҲОЖИМАТ ЭРКИНОВ бажариб берди.

Шу тариқа, Абу Даби жамоаси турнир жадвалида 5-ўринга жойлашди. Улар ҳисобида 21 очко мавжуд. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!