
БАА чемпионати. Бугун легионерларимиз ўйнайди
Бугун БАА чемпионати 23-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Одил Ҳамробеков ва Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси сафарда "Ал-Дафра" меҳмони бўлади. Ўйин 18:45да старт олади.
"Банияс" ўзида Достон Ҳамдамов тўп тепаётган "Хатта"ни қабул қилади. Мазкур баҳс 21:15 да бошланади.
Ушбу чемпионатдаги яна бир легионеримиз Отабек Шукуров ҳам бугун ўз ўйинини ўтказади. "Шаржа" сафарда "Ал-Васл"га қарши ўйнайди.
Комментарии