БАА чемпионати. Ҳамдамов жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Бирлашган Араб Амирликлари биринчи дивизионида 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Достон Ҳамдамов ҳаракат қилаётган "Ал-Наср" клуби 2-поғонадаги "Ал-Жазира" меҳмони бўлиб, йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Достон учрашувни бошланғич таркибда бошлади ва 58-дақиқада ўз ўрнини Валентинига бўшатиб берди. 

"Ал-Наср" айни дамда 14-турдан сўнг 24 очко билан 4-ўринда кетмоқда. "Ал-Жазира" эса очколар сонини 30тага етказиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!