БАА чемпионати. "Шабаб" меҳмонда зафар қучди. Ғаниевдан супер гол ва битта ассист!

БАА чемпионатининг 7-турида "Шабаб" "Калба" меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, 47-дақиқада Абдул Салом ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб Матеусао орадаги фарқни иккитага оширди. Унинг голига эса Азизжон Ғаниев ассистентлик қилди. 54-дақиқада ярим ҳимоячимиз жаримадан ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. 92-дақиқага келиб мезбонлар ҳисобни қисқартирди. 

Ушбу ғалаба орқали "Шабаб" турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!