БАА лига кубоги. "Шабаб Ал-Аҳли" пенальтилар сериясида мағлуб бўлди, легионеримиз мўлжалда адашмади

БАА лига кубоги чорак финал босқичи доирасидаги "Ал-Жазира" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари зафар қучди.

Умар Траоре ҳамда Ашраф Беншарки томонидан урилган голларга дубайликлар Гильерме Бала ва Чейцна Думбиянинг аниқ зарбалари эвазига жавоб қайтарди. Пенальтилар сериясда "Жазира" 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Шабаб" сафида ўйнаётган легионеримиз Азиз Ғаниев тўлиқ ҳаракат қилди ва лотереяда рақиб дарвозабонини ожиз қолдирди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!