БАА қироллик оиласининг яна бир аъзоси АПЛ клуби хўжайинига айланади

Тез орада "Ньюкасл" клубининг хўжайини ўзгаради. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Бирлашган Араб Амирликлари қироллик оиласи аъзоси ҳисобланган шайх Ҳолид бин Зайид Ал Нахайён ушбу АПЛ клубини сотиб олиш бўйича келишувга эришган. Бу унга 350 миллион фунтга (деярли 400 миллион евро) тушади. Айрим манбааларга қараганда “қарғалар”нинг ҳозирги хўжайини Майкл Эшли кеча керакли ҳужжатларни имзолаган.

Маълумот учун, шайх Ал Нахайён "Манчестер Сити" клуби хўжайини шайх Мансурнинг амакиваччаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Chelsea_buxara
27/05/2019 16:20
Yanayam kuchli liga bularkanda
Dawson Jack
27/05/2019 16:18
Yaqinda APL Arabian Premier League'ga aylanadi bu ketishda