БАА йиғинидан сўнг, ўсмирларимиз Тошкентда иккита назорат учрашуви ўтказади

БAAдаги ўқув-машғулот йиғинини тамомлаб, Ўзбекистонга қайтган ўсмирлар терма жамоаси учун Тошкентда 2 та назорат учрашуви ташкил этилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Эртага U-16 Ўзбекистон терма жамоаси "Қибрай" стадионида "Пахтакор U-21" вакиллари билан ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Мазкур баҳс соат 15:00да старт олади.

16 ноябрь куни Олим Шокиров мураббийлиги остидаги ўсмирларимиз "Локомотив U-21" жамоаси билан куч синашади. Беллашув "ТТЙМИ" стадионида соат 12.00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!