Бабаян жамоаси Қозоғистон клуби билан муроса кўчасини танлади

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" жамоаси айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Мазкур йиғин доирасидаги навбатдаги ўйинни “Навбаҳор” бугун худди ўзи каби Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумдаги вице-чемпиони “Актобе”га қарши ўтказди.

Ушбу ўйинда кучлар тенг келиб, нурсиз дуранг қайд этилди – 0:0. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Лочинлар” навбатдаги назорат баҳсини 12 февраль куни Россиянинг “Уфа” клубига қарши ўтказишни режалаштиришган.

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Давронбек Ҳошимов, Игорь Голбан, Милош Милович, Лука Чермель, Жамшид Болтабоев, Жамшид Искандеров, Остон Ўрунов, Асадбек Собиржонов, Жасур Яхшибоев, Темурхўжа Абдухолиқов.
Захирадан майдонга тушганлар: Фарруҳ Икромов, Шоҳруз Норхонов, Шаҳбоз Жўрабеков, Иброҳим Йўлдошев, Владимир Козак, Даврон Олимжонов.
“Актобе” (бошланғич таркиб): Покатилов, Қасим, Гадрани, Тақжариқов, Шомко, Лео, Еременко, Кеқесов, Самородов, Байтана, Жумабек.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!