Бабаян янги жамоасидаги илк расмий ўйинини қачон ўтказади?

Хитойда футбол бўйича миллий чемпионат қачондан бошланади? Олдинроқ эса биринчилик баҳсларига апрелда старт берилишини айтишди, кейинчалик эса июнь ойининг охирлари ёки июль ойининг бошларига кўчиришганлигини маълум қилишганди.

Аммо, афтидан ушбу муддатларда ҳам чемпионат бошланмаслиги сезилиб турибди. Ушбу масала бўйича ҳозирда “Чангчунь Ятай” клубига бош мураббийлик қилаётган ҳамюртимиз Самвел Бабаян билан боғланганимизда Хитой чемпионатига июль ойининг охирларида рухсат берилишини айтди. Айни пайтда у ўз жамоаси билан янги мавсумга қизғин тайёргарликни давом эттирмоқда.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)