Бабаянни истеъфога чиқарган "Чанчунь Ятай" йирик ҳисобда зафар қучди
Хитой биринчи лигасида иштирок этувчи "Чанчунь Ятай" жамоаси ҳамюртимиз Самвел Бабаянни истеъфога чиқарганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Янги мураббий қўл остида майдонга тушган "Чанчунь Ятай"нинг Цзя-лигаси 8-туридан ўрин олган "Нантонг Жиун"га қарши беллашуви 4:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Рақиб дарвозасига Тань Лун хет-трик йўллаган бўлса, Сержиньо битта тўп киритишга муваффақ бўлди.
Самвел Бабаян ўрнида бош мураббий сифатида чанчунликларни Ян Чень майдонга бошлаб тушмоқда.
Фикрлар