Бабаяннинг дебютида "Чанчунь Ятай" ғалаба қозонди
Ҳамюртимиз Самвел Бабаян Хитой биринчи лигасида иштирок этувчи "Чанчунь Ятай" жамоаси бош мураббийи сифатида илк ўйинни ўтказди.
Цзя-лигаси 1-туридан ўрин олган "Чанчунь Ятай" - "Хэйлунцзян Лава Спринг" беллашуви 2:1 ҳисобида Бабаян шогирдлари фойдасига ҳал бўлди. Мезбонларнинг голларига Ди Гао ҳамда Тан Лонг муаллифлик қилган бўлса, меҳмонлар сафида Ю Чен Пан бир бор рақиб постига йўл топишни уддалади.
Ушбу ғалабадан кейин чанчунликлар онлайн турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар