Бабаяннинг жамоаси пешқадамликни бой берди
Самвел Бабаян Хитой биринчи лигасида иштирок этувчи "Чанчунь Ятай" жамоаси бош мураббийи сифатида навбатдаги ўйинни ўтказди.
Цзя-лигаси 4-туридан ўрин олган "Чанчунь Ятай" - "Чжэньцзян Хуаса" беллашуви 0:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги ягона гол 78-дақиқада Руан Ян томонидан киритилди.
Ушбу натижадан кейин чанчунликлар онлайн турнир жадвалида 8 очко жамғарган ҳолда, учинчи ўринга тушиб қолди.
Фикрлар