Бабаяннинг жамоаси яна ғалаба қозонди ва 1-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди
Ҳамюртимиз Самвел Бабаян Хитой биринчи лигасида иштирок этувчи "Чанчунь Ятай" жамоаси бош мураббийи сифатида навбатдаги ўйинни ўтказди.
Цзя-лигаси 2-туридан ўрин олган "Синьцзян Тяньшань" - "Чанчунь Ятай" беллашуви 0:2 ҳисобида Бабаян шогирдлари фойдасига ҳал бўлди. "Цзянинь" стадионида ўтган баҳсда меҳмонларнинг голларига Ди Гао ҳамда Тань Лун муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан кейин чанчунликлар онлайн турнир жадвалида биринчи ўринда мустаҳкам жойлашиб олди.
Фикрлар