Баҳодир Аҳмедов: Бугунги учрашувдан кўнглим тўқ
Футзал бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина МТЖ билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтган баҳс Лотин Америкаси вакилларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
"Аввало, Аргентина терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келсак, шогирдларим жаҳон чемпионларига қарши жуда яхши ўйин кўрсатди. Улардан кўнглим тўлди. Матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, рақиб дарвозабони кучли ўйин кўрсатди.
Хатосиз ҳаракат қилиш имконсиз. Энди улар устида ишлашимиз лозим. Эртага видеолавҳаларни таҳлил қилиб, янги ўйинга тайёргарлик жараёнини бошлаймиз. Кўп шогирдларим бундай даражадаги ўйинларда ҳали ҳаракат қилмаган. Шунинг учун, бугунги учрашувдан кўнглим тўқ".
Фикрлар