Баҳодир Аҳмедов: Эрон терма жамоасига миннатдорчилик билдираман

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов бугун Таиландда ташкил этилган "Continental" халқаро турнири ярим финалида Эрон (7:5) терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Авваламбор Эрон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман ва ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Ўйинга келадиган бўлсак, биз бугун жуда яхши ўйнадик, лекин вазиятларни голга айлантира олмасдан қўпол хатоларга йўл қўйдик ва шунинг учун мағлубиятга учрадик. Энди ушбу учрашувдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда хатоларимизни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

Эронга қарши ўйинда футболчилар жуда кучли ўйин кўрсатишди, жуда яхши вазиятлар ярата олишди. Лекин сўнгги нуқталарда гол ура олмадик ва шунинг ютқазиб қўйдик деб ўйлайман”, - деди терма жамоамиз бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!