Баҳодир Жалолов ҳақида филм суратга олинмоқда
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан боксчимиз ҳақида “Енгилмас. Токиога йўл” филми суратга олинмоқда ва дастлаб, унинг видеоролиги эълон қилинди. Кинокартинанинг суратга олиш ишлари давом этмоқда.
“Ушбу филмда Токиода бўлиб ўтган Токио—2020 Олимпия ўйинларида ғалабага эришиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган ўзбек ўғлони Баҳодир Жалоловнинг халқаро ютуқлари ҳақида ҳикоя қилинади”, — дейилади хабарда.
Филм ссенарийси Сергей Кузмених, Нурилло Нарзуллаев ва Султонбек Аббосов томонидан ёзилган. Баҳодир Жалолов образини эса актёр Улуғбек Қодиров ижро этмоқда.
Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси
Фикрлар