Баҳодир Жалолов жанг қиладиган рақиб номи аниқ бўлди!

Top Rank промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангини 26 август куни АҚШнинг Оклаҳома штати, Талса шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида ўтказади.

8 раундлик жангда Жалоловга нигериялик Онориоде Эҳвериеме рақиб бўлади. 

Баҳодир Жалолов профессионал боксда 12 та жанг ўтказиб, барчасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Унинг рақиби Эҳвериеме 22 бор рингга кўтарилган ва 20 тасида ғалаба қозониб, 19 та нокаут қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
21/07/2023 19:25
Omad!