Баҳодир Жалолов қозоқ боксчисини енгиб, фаолиятида илк бор жаҳон чемпиони бўлди (видео)

  • 22 сентябрь, 2019, 11:55
  • 0
  • Бокс

Кеча Екатеринбургда ўтаётган жаҳон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

+91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов ҳал қилувчи жангда қозоғистонлик Камшибек Конкабаевга қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли тарзда кечган баҳс сўнггида ҳакамлар бир овоздан боксчимизнинг ғалабасини қайд этишди.

Шу тариқа, Жалолов терма жамоамиз ҳисобига учинчи олтин медални қўшиб қўйди.

Қуйида ушбу жангни яна бир бор томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!