Баҳодир Жалолов ёш стол теннисчилар билан учрашди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турларини аҳоли ўртасида янада оммалаштирган ҳолда иқтидорли ёшларни саралаш бўйича қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон стол федерацияси ҳам юртимизда мазкур спорт турини янада ривожлантириш иқтидорли ёшларни саралаш ва уларни юксак натижаларни қўлга киритишлари учун барча имкониятларни яратмоқда

Федерация ёш спортчиларнинг ғалабага бўлган интилишини янада ошириш мақсадида бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида жаҳон чемпиони, профессионал боксда муваффақиятли иштирок этаётган Баҳодир Жалолов билан учрашув ташкиллаштирди.

Учрашувда Баҳодир ёш теннисчилар билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида уларга чарим қўлқоп устаси, ўзининг юқори натижаларга эришиш йўлида чеккан заҳматлари ва ғалаба учун кўплаб жиддий тўсиқлардан мардонавор ўтгани ҳақида сўзлаб берди. Шунигдек, Б.Жалолов ўзининг энг севимли хоббиси бўлган стол тенниси билан шуғулланди ва мазкур спорт тури бўйича терма жамоа аъзолари томонидан ўтказилган маҳорат сабоқларида иштирок этди.

– Стол тенниси федерациясига мазкур учрашувни уюштиргани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мазкур спорт тури менинг хоббийларимдан биридир. Сўнгги йилларда стол тенниси жуда ривожланмоқда ва ёш теннисчиларимизнинг келажаги порлоқ бўлишига ишонаман. , – дейди Баҳодир Жалолов.

photo_2019-11-02_15-57-27

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!